Жазо фарзнинг қилинмагани ва ҳаромнинг қилингани учунгина тайинланади. Чунки Оллоҳ Таоло бу икки иш учун жазо тайинлаган. Масалан, намоз ўқимаслик, рўза тутмаслик, закот бермаслик, одамлар ҳаққини адо қилмаслик каби ишлар фарзни тарк этишдир. Бу ишлар учун Оллоҳ Таоло азобдан огоҳлантиради. Бировга туҳмат қилиш, бойликни хазина қилиб олиш, бировникини ўзлаштириш, жосуслик каби ишлар ҳаромга қўл уришдир. Уларни қилган одамни Оллоҳ Таоло азобдан огоҳлантиради. Шундай бўлгач, ҳоким улар учун таъзир жазоси белгиласа, ҳеч гап йўқ. Чунки фарзни тарк этиш ҳам, ҳаромни қилиш ҳам гуноҳ ҳисобланиб, унинг жазосини бериш вожибдир. Мана шулардан кўриниб турибдики, халифа маълум бир таъзир жазосини белгилаётганида Оллоҳ белгилаган жазо билангина чекланиши лозим. Ундан нарига ўтиши дуруст эмас. Демак, фақат фарзни тарк этиш ва ҳаромни қилишгагина таъзир жазоси белгиланади. Бу доирадан ўтиб кетиш мутлақо жоиз бўлмайди. Аммо саҳобаларнинг айрим мандубларнинг қилинмагани ва айрим макруҳларнинг қилингани учун жазолаганларига келсак, бу нарса далил бўлолмайди. ижмоъ бўлганида далил бўларди, лекин бу хусусда ижмоъ ривоят қилинмаган.
174-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|